Спорт | 22:10 / 11.10.2024
13200
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – БАА ўйини чипталари бир неча соатга етмай сотиб бўлингани маълум қилинди

ЖЧ-2026 саралаш босқич 4-тури доирасида 15 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоалари ўртасидаги учрашувга чиқарилган чипталар сотиб бўлинди. Бу ҳақда iticket сайтида маълум қилинган.

Кеча, 10 октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Эрон (0:0) учрашувидан кейин бугун, 11 октябр куни сотувга чиқарилган Ўзбекистон - БАА учрашуви чипталари бир неча соат ичида сотиб бўлинган. Хусусан, ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон – БАА учрашуви чипталари сотуви iticket сайти орқали амалга оширилаётгани ҳақида соат 19:34да маълумот бергач, 40 мингдан 500 минг сўмгача нархланган чипталар кўп ўтмай сотиб бўлинган. Ҳар ҳолда, iticket сайтида ўйин учун чиқарилган чипталар тугагани ҳақида маълум қилинган. 34 минг сиғимли ўйингоҳдаги чипталарнинг қанчаси сотилгани маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон учрашувидан бир кун аввал Kun.uz ва Tribuna.uz мухбирлари «Бунёдкор» стадиони кассаси олдидан репортаж қилиб, мухлислар ёпиқ касса олдида навбатда тургани, чайқовчилар қўлида эса чипталар бир неча баравар қиммат нархда сотилаётганига гувоҳ бўлганди.

Мавзуга оид