Ўзбекистон | 15:10 / 11.10.2024
8095
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди

Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ вақт қидирувда бўлган фуқаро Қозоғистонда қўлга олинди. 

Фото: polisia.kz

37 ёшли эркак Кўкшетовдаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаган. Ўзбекистон фуқароси 2023 йил 27 февралда ватанида безориликда айбланиб, қидирувга берилган

У қидирувда эканлигидан хабар топгач Ўзбекистонни тарк этиб, Чимкентга, у ердан эса Кўкшетовга келган.

Айбланувчи 9 октябр куни Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан иш жойида қўлга олинган. Ҳозирда экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мавзуга оид