Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
“Ўзчармсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи бўлди.
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Илҳом Собиров тайинланди.
Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Ўзпахтасаноат” АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шуъба мудири каби лавозимларда ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар “Ўзчармсаноат” уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
У янги лавозимида Ботиржон Ҳамроев ўрнини эгаллади, у 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
15:16 / 18.12.2024