Ўзбекистон | 15:34 / 12.10.2024
2627
3 дақиқада ўқилади

Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи бир қатор НҲҲ тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифалари ва функцияларини президентнинг "Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ белгилаш мақсадида қабул қилинган.

Сув хўжалигини бошқаришни ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

● Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларга ажратиш йўли билан ташкил этиш, функцияларини аниқ кўрсатган ҳолда;
● Вазирликнинг Ягона сув баланси ва кадастрини юритиш бўйича ваколатларини белгилаш;
● Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш;
● Соҳанинг стратегик ва инновацион ғоялар, илмий асосланган таклифлар ва ташаббуслар асосида ривожланишини таъминлаш;
● Сув хўжалиги объектларининг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш;
● Сувдан фойдаланиш учун рухсат бериш тизимини соддалаштириш;
● Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобига соҳага малакали мутахассисларни жалб қилиш ва кадрлар қўнимсизлигини камайтириш;
● Йирик сув хўжалиги объектларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва тармоқ лойиҳа институтларини фаоллаштириш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом;
● Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тўғрисидаги низом;
● Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти тўғрисидаги низом;
● Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низом;
● Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
● Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш тўловлари тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
● Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари рўйхати, шунингдек Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти тизимидаги "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари рўйхати;
● "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом, нишоннинг тавсифи ва унинг гувоҳномаси;
● Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимига кирувчи бюджет ташкилотларига хизмат автомобилларини бириктириш қоидалари;
● "Термиз сув йўллари техник участкаси", "Хўжайли сув йўллари техник участкаси" ва "Чолиш сув йўллари техника бўлими" давлат муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури.

Мавзуга оид