Ўзбекистон | 11:40 / 16.10.2024
2241
1 дақиқада ўқилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ойбек Элмуратов 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Ўзмиллийбанк” лойиҳани молиялаштириш маркази мутахассиси сифатида бошлаган.

Кейинчалик Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари, ушбу вазирликнинг Йўл жамғармаси бошлиғи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери, “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси департаменти бошлиғи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи каби қатор масъул вазифаларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган. 

Мавзуга оид