Ўзбекистон | 14:50 / 17.10.2024
861
1 дақиқада ўқилади

Лондон Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнида қатнашишга қизиқяпти

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Лондон шаҳрида Буюк Британиянинг ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Chartered Institute for Securities and Investment, WOOD&Co., Euroyen Group, Amber Konsult, Fieldfisher, Caspian Policy Center ва Kulturalis каби Буюк Британиянинг етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида республикада қайта тикланадиган энергетика, кимё саноати, металлургия, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва таълим соҳаларида аниқ инвестициявий лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Иштирокчилар сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвестициявий муҳит сезиларли даражада яхшиланганлиги, халқаро компанияларнинг мамлакатимизда бизнес юритишга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидладилар. Шу муносабат билан, улар молия-банк, таълим, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, йирик давлат компанияларнинг хусусийлаштириш жараёнида қатнашишга қизиқишини билдиришди.

Мавзуга оид