ҲАМАС Синварнинг вориси кимлигини яширишга ҳаракат қилмоқда — ОАВ
Манбаларнинг айтишича, бундай чоралар ҲАМАС Сиёсий бюросининг янги раҳбарини Исроил томонидан эҳтимолий таъқиблардан ҳимоя қилиши мумкин.
ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари лавозимига эҳтимолий номзодлар орасида Муҳаммад Дарвиш, Халил ал-Ҳайя, Муҳаммад Наззол ва Холид Машал бор, деб ёзди Asharq Al Awsat ўз манбасига таяниб.
Нашрнинг таъкидлашича, ҲАМАС янги етакчининг кимлигини яширишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаракат вакилларининг аксарияти унинг лавозимга тайинланганидан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан исми сир тутилиши тарафдори.
Манбаларнинг айтишича, бундай чоралар ҲАМАС Сиёсий бюросининг янги раҳбарини Исроил томонидан эҳтимолий таъқиблардан ҳимоя қилиши мумкин. Ҳаракат, шунингдек, музокаралар қайта бошланган тақдирда қарорларни ким қабул қилиши борасида Исроил расмийларини чалғитмоқчи.
Исроил расмийларининг билдиришича, ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар 16 октябр куни ўлдирилди. У август ойида ўзидан олдинги раҳбар Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин, унинг ўрнига тайинланган эди.
Мавзуга оид
16:05
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024