Ўзбекистон | 10:00 / 20.10.2024
2404
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ижтимоий давлатга самарали ижтимоий ҳимоя сиёсати орқали эришамиз! 

Кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бош ғояси ҳисобланади. Жамиятда ижтимоий тенгсизликнинг олдини олиш, ҳар бир инсоннинг муносиб шароитда, ҳар бир кунидан мамнун бўлиб яшашини таъминлаш билан боғлиқ дастурий мақсадлар мана шу ғоя атрофида мужассамлашган.

Фото: Халқ демократик партияси

Халқ демократик партияси етакчилари 2024 йил 18 октябрь куни Наманган шаҳри Уч фаввора хиёбонида сайловчилар билан оммавий тадбирда юзма-юз учрашди.

Байрамона руҳда турли соҳа вакиллари, жамоатчилик фаоллари, кексалар ва ёшлар иштирокида ўтган тадбирда Халқ демократик партиясининг сиёсий куч сифатида давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, таъсири ҳақида сўз юритилди. ХДПнинг барча фуқаролар учун бирдек манфаатли мақсад ва ғояларини қамраб олган янги Сайловолди дастури кенг таништирилди. 

Хусусан, партия аҳолини арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизматлари билан таъминлаш, қурилиш соҳасида самарали назоратни кучайтириш, фуқароларнинг Конституция билан кафолатланган ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқини таъминлаш учун арзон уй-жойлар қурилишини кенгайтиришга қатъий ҳаракат қилмоқда. Янги Сайловолди дастурида “Ижтимоий турар жойлар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси илгари сурилаётган бўлиб, унда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари, жумладан уй-жойсиз, яшаш шароити ўта оғир, ногиронлиги бўлган ёки оила аъзолари орасида ногиронлиги мавжуд аёллар, оилавий болалар уйлари битирувчилари учун ижтимоий турар жойлар қуришни белгилаш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, қурилиш соҳасида жамоатчилик ҳамда Давлат назоратини кучайтириш, қурилишларда яшил зона, мактаб, боғча, поликлиника, автотураргоҳ кабиларни инобатга олиш бўйича талабларни қонун даражасида қатъий белгилашга эришмоқчи. Бу бетартиб қурилишлар олдини олиши баробарида, қурилиш жараёнларини аҳолига ва атроф-муҳитга зарарсиз тартибда ташкил этишга хисса қўшади. 

Янги сайловда Халқ демократик партияси пешқадамлардан бўлишни, парламентда ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларинларидан салмоқли қисмини эгаллашни мақсад қилган. Бунинг учун партиянинг тажрибаси ҳам, куч ва салоҳияти ҳам етарли экани наманганлик сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда яна бир бор эътироф этилди.

Сайловчилар, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларига хизмат қиладиган ташаббуслар маъқул келганини, бепул маслаҳат берадиган “юридик клиника”лар тармоғини ривожлантириш кам даромадли фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура ва юридик хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлашда ҳуқуқий ёрдам бўлиши ҳақидаги фикрларни маъқуллашди.

Тадбир якунида сайловларнинг аҳамияти ҳақида, юрт келажаги ва ўз тақдирига бефарқ бўлмаслик хусусида сўз юритилиб, Халқ демократик партиясига, унинг номзодларига овоз беришга чақириқлар янгради.

Мавзуга оид