Ўзбекистон | 08:10 / 26.10.2024
9514
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди

Тошкентда темирйўлнинг белгиланган қисмидан велосипедда кесиб ўтаётган 15 ёшли болани поезд уриб кетди. У шифохонага ётқизилди.

Фото: Kun.uz

23 октябр куни Тошкент минтақаси темирйўлининг Нурҳаёт — Салар бекатлари оралиғида поезд вояга етмаган фуқарони уриб кетди. Бу ҳақда Gazeta.uz маълум қилди.

Соат 17:52 да шаҳар ИИББга темирйўлнинг 7-тўсиғида поезд номаълум шахсни уриб юборгани ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, Тошкент — Хўжакент йўналишидаги йўловчи поезди белгиланган ўтиш жойидан велосипедда ўтаётган Ш. Ч.ни (2009 йилда туғилган) уриб юборган.

Бола Қашқадарёдаги коллеж 1-курс талабаси ҳисобланади ва онаси билан Қибрай туманига меҳмонга келган.

У тез тиббий ёрдам машинасида Юнусобод тумани 7-сон шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган. 24 октябр куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг «Болалар бўлими»га ўтказилган.

Унга бош мия чайқалиши, аралаш шикаст, кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, ўпка лат ейиши, қорин ёпиқ жароҳати ташхиси қўйилган.

Мавзуга оид