Ўзбекистон | 22:12 / 28.10.2024
7147
1 дақиқада ўқилади

Магистратурага қўшимча қабулга рухсат берилди

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат этиши мумкин.

Фото: Getty Images

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қўшимча қабулга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилган.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид