Жамият | 11:44 / 30.10.2024
23112
2 дақиқада ўқилади

3 ёшли боланинг қотили Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланмоқда

Бош прокуратура ва Олий суд ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани” доир хабарлар ёлғон эканини қайд этди. Расмийларга кўра, жиноят иши судга оширилган ҳамда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Олий суд матбуот хизматларининг маълум қилишича, тармоқларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 2021 йилда туғилган С.С.нинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди.

Тергов натижасига кўра, С.М.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, ж” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “б,в,г,ж,р” бандлари, 219-моддаси 2-қисми, 251-1-моддаси 2-қисми ҳамда 251-1-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрда судга юборилди”, — дейилади Kun.uz'га тақдим қилинган маълумотда.

Олий судга кўра, 1993 йил Фарғона вилоятида туғилган С. М.га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Жорий йил 9 июль куни Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келаётган 30 ёшли эркак бирга яшаб келган аёли билан жанжаллашиб қолгани, оқибатда эркак аёлнинг биринчи турмушидан бўлган 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказган эди. Қотил ҳодиса жойидан яширинган, бола эса шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

Мавзуга оид