Электромобиллар аккумулятори учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин
Тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 28 октябр куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.
Spot хабарига кўра, тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.
Шундай қилиб, янги солиқ электромобиллар эгаларига, шунингдек, автомобилларни тайёр ҳолда олиб кирувчи жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлмайди, дея таъкидлади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Агар солиқ қўлланса, у батареянинг қувватига қараб ўзгаради. Енгил электромобиллар учун тўлов 5 мингдан 10 минг сўмгача, электр юк машиналари учун эса 370 минг сўмгача бўлади.
Натижада Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14 миллиард сўмга яқин маблағ йиғишни кутмоқда. Кейинчалик олинган маблағларни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
21:18 / 17.12.2024
Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаганини маълум қилди
19:34 / 17.12.2024