Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
Нурафшон шаҳрида корхона 581,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда масъулияти чекланган жамиятга тегишли омборхона кўздан кечирилган.
Корхонани норасмий бошқариб келган шахс ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шлакоблок ишлаб чиқариш ускуналари ва сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан тўғри улаб олгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхона 581,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:19 / 19.12.2024
Тўрт вилоятда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
08:14 / 18.12.2024
1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди
09:02 / 16.12.2024
Тошкент вилоятидаги боғчада 1 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди
08:50 / 14.12.2024