Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
Бу таклифни мамлакат ички ишлар вазирлиги билдирди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мамкалатда Counter Strike ва Grand Thef Auto (GTA) видеоўйинлари тарқатилишини тақиқлашни таклиф қилди, деб ёзмоқда Avesta ахборот агентлиги.
Вазирлик фуқаролар, компютерхона эгаларига мурожаат қилиб, зўравонлик саҳналари акс этган видеоўйинларга киришни чеклаб қўйишга даъват қилмоқда.
Мамлакат Маданият вазирлиги Counter Strike ва GTA ўйинларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказган. Экспертиза бу видеоўйинлар зўравонлик, қотиллик ва босқинчилик унсурларини ўз ичига олганини қайд этиб, уларни миллий маданий ва ахлоқий қадриятларга зид деб топган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бундай ўйинларни мунтазам ўйнайдиган ёшлар ва ўсмирлар орасида жиноий хатти-ҳаракатлар кўпайиб бораётганини қайд этган.
Душанбе ИИВ бошқармаси компютерхона эгаларидан бундай ўйинларга рухсат беришни тўхтатишни талаб қилишни бошлаган.
ИИВ эса ота-оналарга фарзандларини бундай ўйинларни ўйнашдан қайтариб, уларнинг бўш вақтларини назорат қилишни тавсия қилмоқда.
Душанбе милицияси бу ўйинларнинг тарқалишига қарши кураш мақсадида компютерхоналарда доимий рейдлар ва текширувлар ўтказиши режа қилинган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024