Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч йигит ҳалок бўлди
Беруний туманида Lacetti бошқариб кетаётган ҳайдовчи мастлик ортидан ҳамда йўлдаги нотекислик сабаб бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина каналга тушиб кетган. Икки йўловчи воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган.
Беруний туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Овоза» ахборот дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 29 октябр куни соат 2:20 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи маст ҳолатда Lacetti машинасини бошқариб бораётиб, йўл четидаги каналга тушиб кетган.
ЙТҲ оқибатида машинанинг орқа қисмида ўтирган икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлган йигитларнинг икки нафари 22, бир нафари 21 ёшда бўлган.
Тирик қолган ҳайдовчи ва яна икки йўловчига бош мия, кўкрак қафаси қисилиши, сувда чўкиш каби ташхислар қўйилган.
Хабарда айтилишича, ЙТҲ беш метр кенгликдаги ички тупроқ йўлда содир бўлган. Ушбу йўл ёритиш қурилмалари билан жиҳозланмаган ва йўл белгилари ўрнатилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Беруний туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
07:20 / 12.12.2024