Ўзбекистон | 08:10 / 01.11.2024
4903
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда бордюрга урилган Nexia-3 ёниб кетди
Юнусобод туманида Nexia-3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келган.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 31 октябр куни Nexia-3 машинаси ёниб кетди,
Ҳолат соат 21:50 ларда Аҳмад Дониш кўчасида юз берган. Ҳайдовчи А.А. (2004 й.т.) рул бошқарувини йўқотиб, бетон бордюрга урилган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига ўт ўчириш бригадаси 7−8 дақиқа ичида етиб келган. Ижтимоий тармоқдаги видеоларда эса ёнғинни ўчиришга бетон аралаштиргич ҳайдовчиси ҳам ёрдам бераётганини кўриш мумкин.
Ёнғин ФВВ ходимлари томонидан ўчирилган, ЙТҲда ҳеч ким жароҳатланмаган.