КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
Имангали Тасмагамбетов Евросиё хавфсизлиги бўйича II Минск халқаро конференциясида нутқ сўзлади.
Дунёдаги кескин ўзгаришларга, кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга қарши мамлакатлар ёлғиз тура олмайди.
Бу ҳақда Евросиё хавфсизлиги бўйича II Минск халқаро конференциясида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Имангали Тасмагамбетов маълум қилди, деб хабар беради БEЛТА.
«Дунёда давлатлараро муаммоларни куч билан ҳал қилиш, халқаро ҳуқуқнинг умумбашарий нормаларидан воз кечиш амалиёти кучайиб бормоқда. Жаҳон марказлари ўртасидаги ишонч инқирози эса глобал хавфсизликнинг кўплаб масалалари бўйича қарор қабул қилиш қобилиятига катта зарар етказмоқда», — деди Имангали Тасмагамбетов.
Унинг сўзларига кўра, беқарорлик шароитида ҳатто ҳаракатсиз тўқнашувлар ҳам қайноқ фазага айланади. «Мавжуд статистик маълумотларга кўра, ўтган йили минтақавий ва маҳаллий миқёсдаги 180 дан ортиқ можаролар қайд этилган, бу охирги 30 йилдаги энг катта кўрсаткич. Ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши кузатилаётганда, унинг асосий эътибори Евросиёга қаратилган», — деди Тасмагамбетов ва замонавий шароитда дипломатия четга чиқиб қолаётганини таъкидлади.
КХШТ бош котибига кўра, сиёсий тафаккур устувор бўлиб, БМТ Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтиб, ноқонуний иқтисодий чоралар кўриш орқали ўз позициясини суриш истаги устунлик қилмоқда.
«Дунёда 2 миллионга яқин одам иқтисодий санкцияларнинг салбий таъсирини бошдан кечирмоқда», деди у.
Бутун дунёда сунъий интеллект ҳарбий мақсадларда қўлланади, ҳалокатли қурол тизимлари оммавий ишлаб чиқарилмоқда, дея давом этди Тасмагамбетов.
Мавзуга оид
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
23:18 / 31.08.2024