Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини юзага чиқариш учун вазирликлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – Кенгайиб бораётган алоқаларимизни янада юқори натижаларга олиб чиқиш йўлларини атрофлича муҳокама қилдик".
Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини юзага чиқариш учун вазирликлар жамоалари яқиндан ҳамкорлик қилишига келишиб олинди.
Қайд этилишича, иқтисодий муносабатларни ривожлантириш устувор вазифа саналади. Кун тартиби бўлажак тадбирлар жадвали, минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳамкорлик ва долзарб халқаро масалаларни қамраб олди.
Мавзуга оид
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
20:30 / 21.12.2024