Жамият | 08:10 / 05.11.2024
6169
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқаро кабел ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетди

Бобур кўчасида фуқаро кабел ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетди. Қутқарувчилар жабрланувчини чуқурдан чиқариб олди.

Фото: ФВВ

Тошкент шаҳрида фуқаро кабел ўтказиш мақсадида қазилган 2,5 метрли чуқурликка тушиб кетди, дея хабар қилди ФВВ.

Ҳодиса 3 ноябр куни соат 19:14 да Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчасида содир бўлган. Вазирлик фуқаро чуқурга ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганини билдирган.

Қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.

Аввалроқ Бобур кўчасида 16 октябрдан 15 ноябрга қадар 110 киловаттли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид