Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди
Солиқ қўмитасида жорий йилнинг 10 ойи, жумладан октябр якуни натижалари ва йилни муваффақиятли якунлашга қаратилган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Ҳайъат йиғилишида президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, қўмита марказий аппарат тузилма раҳбарлари, ҳудудий давлат солиқ бошқарма ҳамда инспекция (видеоконференсалоқа орқали) бошлиқлари иштирок этди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд,Тошкент вилоятлари ҳамда йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудий солиқ инспекцияларида тўлиқ фойдаланилмаётган йўналишлар аниқ кўрсатиб берилди.
Асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:
- тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали солиқ қарзини қисқартириш;
- ортиқча тўлов суммаларини ҳосил қилинишига йўл қўймаслик;
- ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйган субъектларга кўмаклашиш;
- огоҳлантиришлардан кейин ҳам камчиликларни такрорлашда давом этаётган айрим хавфдаги солиқ тўловчиларга нисбатан манзилли солиқ назорати тадбирларини самарали ташкил этиш.
Зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаган, иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган 31 нафар ходимларга интизомий чоралар қўлланди.
Шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижасига кўра, 14 нафар ходимнинг махсус унвони пасайтирилиб, 12 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Мавзуга оид
07:40 / 02.12.2024
Савдо корхоналари 10 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
23:10 / 22.11.2024
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
12:27 / 22.11.2024
Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқаради
23:36 / 20.11.2024