Иқтисодиёт | 13:32 / 06.11.2024
4186
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди

Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари сентябр ойига нисбатан 1,3 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,2 фоиз ошди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024 йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши секинлашди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари сентябр ойига нисбатан 1,3 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,2 фоиз ошди.

2024 йилнинг октябр ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи сентябр ойига нисбатан 0,5 фоизга, 2 хонали уйлар учун 1,4 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,0 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — $285, 2 хонали – 359 АҚШ доллари, 3 хонали – 388 АҚШ доллари, 4 хонали — 432 АҚШ доллари), Яшнобод (1 хонали – 300 АҚШ доллари, 2 хонали – 384 АҚШ доллари, 3 хонали – 418 АҚШ доллари, 4 хонали – 545 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 344 АҚШ доллари, 2 хонали – 529 АҚШ доллари, 3 хонали – 666 АҚШ доллари, 4 хонали – 863 АҚШ доллари) ва Яккасарой (1 хонали – 364 АҚШ доллари, 2 хонали – 499 АҚШ доллари, 3 хонали – 638 АҚШ доллари, 4 хонали – 700 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 2 хонали (550 АҚШ доллари) ва 3 хонали (700 АҚШ доллар) уй-жойларнинг ижара нархи деярли ўзгаришсиз қолган бўлса, 4 хонали (0,4 фоизга) ҳамда 1 хонали (1,3 фоизга) уй-жойларнинг ижара нархларида бироз кўтарилиш кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 321 АҚШ доллари, 2 хонали – 408 АҚШ доллари, 3 хонали – 465 АҚШ доллари, 4 хонали – 513 АҚШ доллари) ва Учтепа (1 хонали – 354 АҚШ доллари, 2 хонали – 432 АҚШ доллари, 3 хонали – 486 АҚШ доллари, 4 хонали – 639 АҚШ доллари) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 471 АҚШ доллари, 2 хонали – 718 АҚШ доллари, 3 хонали – 952 АҚШ доллари, 4 хонали – 1307 АҚШ доллари) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 460 АҚШ доллари, 2 хонали – 698 АҚШ доллари, 3 хонали – 1038 АҚШ доллари, 4 хонали – 1328 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

Мавзуга оид