Ўзбекистон | 11:53 / 06.11.2024
5569
1 дақиқада ўқилади

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Депутат Сайёра Файзиева халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун, 6 ноябр куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Сайёра Файзиева халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда президент томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зойир Мирзаев номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори билан Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мавзуга оид