Жаҳон | 13:36 / 08.11.2024
12524
1 дақиқада ўқилади

2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши кутиляпти

Copernicus иқлим ўзгариши хизмати «глобал ҳарорат рекордлари тарихидаги янги босқич» ҳақида эълон қилди.

Фото: AP

Тарихдаги энг иссиқ йил 2024 йил бўлади. Бу ҳақда Европанинг Ерни масофадан зондлаш хизмати Copernicus баёнот берди.

Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг 10 ойида ўртача глобал ҳарорат 1991-2020 йиллардаги кўрсаткичдан 0,71 даражага юқори бўлган.

Охирги 12 ой давомида (2023 йил июлдан 2024 йил июнгача) глобал ўртача ҳарорат 1991-2020 йиллардаги ўртача ҳароратдан 0,76 даражага юқори бўлиши қайд этилди.

«Бу глобал ҳарорат рекордлари тарихидаги янги босқични англатади», деди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Бокуда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP29 конференцияси «аҳамиятини ошириш» учун катализатор бўлиши керак.

Мавзуга оид