Ўзбекистон | 12:31 / 10.11.2024
2187
1 дақиқада ўқилади
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
Уларда 14 нафар бола ҳалок бўлган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати 2024 йилнинг ўтган 9 ойида вилоят ҳудудида болалар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сонини маълум қилди.
Унга кўра, вилоятда январ-сентябр ойларида болалар иштирокида жами 59 та ЙТҲ содир бўлган.
Уларда 50 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган, 14 нафар бола ҳалок бўлган.