Жамият | 15:03 / 13.11.2024
11500
2 дақиқада ўқилади

Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди

Учинчи синф ўқувчиси бўлган қизча шифохонада вафот этган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилоятининг Асака туманида Damas 9 ёшли қизни босиб қолиб, унинг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида хабар берилган.

Ҳодиса 2024 йил 11 ноябр куни соат 13:00 ларда содир бўлган. Damas ҳайдовчиси тез ҳаракатланиб келган ва пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юбориб, кескин тормоз берган. Оқибатда машина 9 ёшли қизчанинг устига ағдарилган.

Ҳодисадан сўнг қизча зудлик билан шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳолат қандай юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Унда Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасига яқинлашаётиб эҳтиёт чораларини кўрмагани ва катта тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин.

Шунда у пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизчани уриб юборган ва ҳайдовчи қаттиқ томоз босганда машина унинг устига ағдарилган.

Мавзуга оид