Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
Қашқадарё вилоятида имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Р.К. “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қарши шаҳри кўмир омбори масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 70 тонна кўмирни фуқаро Р.Х.га 4000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан дастлаб 4 тонна кўмирни омбордан олиб чиқиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида ушбу кўмир омбори масъул шахслари умумий баҳоси 388,8 млн сўмлик жами 451,4 тонна имтиёзли кўмирни қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
11:52 / 15.12.2024