Жаҳон | 13:32 / 22.11.2024
3422
4 дақиқада ўқилади

Дума 2025 йилги бюджетни урушга рекорд харажатлар билан қабул қилди

Давлат думаси Россия Федерациясининг 2025 йилги бюджетини, шунингдек, 2026-27 йилларга мўлжалланган режалаштириш даврини тасдиқлади. У урушга рекорд даражадаги харажатларни назарда тутади ва ижтимоий сиёсатга сарфланадиган харажатлар қисқартирилади.

Фото: /AP Photo/picture alliance

Давлат думаси «2025 йилга ва 2026-2027 йилларга мўлжалланган федерал бюджет тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 21 ноябр, пайшанба куни Россия парламенти сайтида маълум қилинди.

2025 йилги бюджет лойиҳасига кўра, унинг даромадлари 5 триллион рублга ошади: 35 триллиондан 40 триллионгача. Шу билан бирга, харажатлар 4,3 триллион рублга — 37,2 триллиондан 41,5 триллионгача ошиши керак. Барча уч йил давомида ҳукумат Россия бюджети тақчиллигини ЯИМнинг 1 фоизигача ушлаб туришни режалаштирмоқда. 2024 йилда у 0,9 фоиз даражасида режалаштирилган эди, аммо кейинчалик 1,7 фоизгача кўтарилди.

Янги бюджет ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 8 фоизини мудофаа ва миллий хавфсизлик учун ажратади (13,5 триллион рубл мудофаага, яна 3,4 триллион рубл миллий хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилишга сарфланади) — бу замонавий Россия тарихидаги рекорд кўрсаткич, барча бюджет харажатларининг 40 фоиздан ортиғига тенг. 2026 ва 2027 йилларда мудофаа учун камроқ: мос равишда 12,7 триллион ва 13 триллион рубл сарфланмоқчи.

Шу билан бирга, 2025 йилда ижтимоий сиёсатга сарфланадиган харажатлар камаяди. Ҳарбий бюджет эса ижтимоий сиёсат, соғлиқни сақлаш, таълим ва иқтисодиётга харажатлардан ошиб кетади.

Келгуси йиллар учун бюджетни Давлат думасининг 335 депутати қўллаб-қувватлади, яна 77 нафари бетараф қолди. Фақат «Партия роста»дан сайланган парламент аъзоси Оксана Дмитриева қарши овоз берди.

Дума Украинада жанг қилаётганларнинг қарзидан кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Россия Федерацияси Давлат думаси 19 ноябр куни иккинчи ва учинчи ўқишда қонун қабул қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Украинага қарши урушда қатнашаётган сафарбар қилинганлар, чақирилувчилар (курсантлардан ташқари) ва шартнома бўйича аскарлар учун 10 миллион рублгача муддати ўтган кредитларни ҳисобдан чиқариш назарда тутилади. Гап 2024 йил 1 декабргача шартномалар тузилган ва қарзни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга кирган ёки ижро иши қўзғатилган кредитлар ҳақида бормоқда.

«Фуқароларнинг маълум бир тоифаси учун 10 миллион рублгача ҳисобдан чиқарилиши мумкин — улар сафарбарлик пайтида ҳарбий хизматга чақирилганлар; муддатли ҳарбий хизматчилар (ҳарбий мактаблар ёки олий ўқув юртлари курсантлари бундан мустасно); ҳарбий хизматни ўтамаётган, лекин 2024 йил 1 декабрдан олдин бир йил ёки ундан кўпроқ муддатга ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома тузган бошқа фуқаролар, - дея аниқлик киритди «Интерфакс» агентлиги. - Ҳисобдан чиқариш ушбу тоифадаги фуқароларнинг турмуш ўртоқларига ҳам тегишли».

Давлат думаси веб-сайтида қонун қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарда «ҳозирда СВО иштирокчиларига нисбатан ижро процесси тўхтатилгани эслатиб ўтилади, аммо улар ижро йиғимидан озод этилмайди». Ушбу тўлов ундирилган сумманинг ёки ундирилиши керак бўлган мулкнинг 7 фоизидир.

19 ноябрда қабул қилинган қонун, шунингдек, ҳарбий хизматчининг кредит таътилини олиш учун ариза бериши мумкин бўлган имтиёзли даврни оширади — 30 кундан 180 кунгача.

Мавзуга оид