Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
У фуқаролар ишончига кириб, зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришни ваъда қилган
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди.
Қайд этилишича, ДХХ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказган. Тадбирда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи 26 ёшли У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи тўрт нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини ваъда қилган.
У ўз хизмати эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланган эди. Шунингдек, Наманган ва Самарқандда АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, 5 ҳамда 18 минг доллардан пул олган шахслар қўлга олинганди.
Мавзуга оид
07:34
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
16:18 / 10.12.2024
Суриядаги урушда қатнашиб, вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахс қидирувда экани маълум қилинди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
12:38 / 25.11.2024