Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан барча даражадаги раҳбарларга «ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўриш»га топшириқ берди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев — мамлакат бош вазири, Президент администрацияси раҳбари, барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ҳокимларга Украина атрофдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан асосий ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Берик Уали хабар берди.
Маълум қилинишича, Қозоғистон парламенти палаталари раисларига кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилган, ишлар шахсан Тўқаевнинг назоратида.
«Давлатимиз учун барқарорлик, осойишталик, қонун ва тартибни сақлаш асосий стратегик мақсаддир. Қозоғистон бир неча бор икки славян халқи ўртасидаги адоватни тўхтатиш масаласини музокаралар йўли билан ҳал этиш кераклигини таъкидлаган», — дейилади баёнотда.
17 ноябр куни АҚШ Украинага АТАCМС ракеталари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди, Украина 19 ноябр куни илк бор Россия ҳудудига, Брянск областига АТАCМС зарбасини йўллади. 20 ноябр куни эса украиналик ҳарбийлар Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Курск областига ҳужум қилди.
21 ноябр куни Россия Украинага янги типдаги ўрта масофали «Орешник» баллистик ракетаси билан зарба берди. Владимир Путин буни АҚШ ва Британия қуроллари билан Россияга қилинган сўнгги ҳужумларига жавобан амалга оширилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024