Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
Уларга «контрабанда» айблови қўйиляпти. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси эътиборли бўлишга чақирди.
Сўнгги вақтларда белгиланган миқдордан ортиқ тамаки маҳсулотларини Туркияга олиб киришга уринган ўзбекистонликларга нисбатан «контрабанда» айби қўйилмоқда. Бундай ҳолатлар жиддий ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўляпти, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси.
Қайд қилинишича, ҳозирги кунда Туркия жазони ижро этиш муассасаларида 20 нафардан ортиқ ўзбекистонлик белгиланган миқдордан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирганлиги сабабли қамоқда сақланмоқда.
Бош консулхона берган маълумотга кўра, Туркияга шахсий фойдаланиш мақсадида 600 дона сигарета (30 пачка ёки 3 блок), 50 дона сигара олиб кириш мумкин. Шунингдек, 10 дона бир марталик электрон сигарета, 1 дона кўп марталик электрон сигарета қурилмаси, 200 дона алмаштириладиган стикер ёки 30 мл суюқликка рухсат берилган. Тижорат мақсадларида тамаки маҳсулотларини олиб кириш ман этилади.
Бош консулхонанинг огоҳлантиришича, тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирганлиги сабабли Туркия суд идоралари томонидан белгиланган жарималар тўланганидан сўнг, жарима ечилганини қайта текшириш лозим. Жаримани тўлаган аммо турк идоралари қайдларида жарима ечилмаганлиги ўзбекистонликларни чегарада қўлга олиниши сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
00:45
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
18:39 / 14.12.2024
Туркия АҚШдан Газпромбанкка қарши санкцияларни юмшатишни сўради
18:23 / 09.12.2024