Ўзбекистон ва Швейцария шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олди
Онлайн форматда икки давлат Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бошқармалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги турли соҳалардаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар турли даражадаги ўзаро ташриф ва тадбирларни биргаликда ривожлантириш, икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2025 йилда Берн шаҳрида ўтказишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 7 майда ўрнатилган.
Мавзуга оид
19:11 / 29.11.2024
Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди
14:54 / 21.11.2024
Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024