Ўзбекистон | 08:55 / 23.11.2024
1703
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

“Ободлик” МФЙ Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли бинода ёнғин содир бўлган.

Тошкент вилояти ФВБга 22 ноябр куни соат 11:43 да Тошкент тумани, “Ободлик” МФЙ, Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди

Ёнғин жойига 7 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 11:50 да етиб бориб, ёнғин соат 13:30 да тўлиқ ўчирилган. 

Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Мавзуга оид