Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг баёнотидан англашиладики, Азизов лавозимидан олиниб, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига эмас, балки унинг котибиятига захирага олинган. Собиқ ДХХ раисига бошқа иш (лавозим) берилмади.
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ишдан бўшатилганини тасдиқлади.
“Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, президентнинг алоҳида фармонлари билан, мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси лавозимига ўтказилган. Мудофаа вазири лавозимига эса Шуҳрат Холмуҳаммедов тайинланган. У бунгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Баёнотда Азизовнинг ишдан олиниши сабабига аниқлик киритилмаган. Эслатиб ўтамиз, бу – Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд доирасида ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.
64 ёшли Абдусалом Азизов 2019 йил 14 январ куни генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олган, бир ой ўтиб Ихтиёр Абдуллаев ўрнига ДХХ раиси этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
16:18 / 10.12.2024
Суриядаги урушда қатнашиб, вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахс қидирувда экани маълум қилинди
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
12:38 / 25.11.2024
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
22:43 / 23.11.2024