Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
Туркияда консерватив стендап устаси сифатида танилган Уммухон Ўзден ўз чиқишида ўзбек аёлларини ҳақоратловчи ҳазил ишлатгани учун кескин қораланмоқда.
7 ноябр куни ўтказилган чиқишида у “мен ипак киприк қўйдирмайман, бўлмаса, ўзбек фоҳишаларига ўхшаб қоламан” деган сўзларни айтган.
Бунга жавобан Туркияда яшовчи ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда кенг муносабат билдириб, Ўздендан узр сўрашни талаб қилди. Хусусан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #УзрСўра шиори остида кампания бошлади. Улар бундай камситувчи ибораларни санъат ва ҳазил номи билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.
Facebook’даги Özbekistan Haber саҳифасига жойланган постда айтилишича, Туркиядаги ўзбекистонликлар номидан социолог олима Дилором Ҳамроева Истанбул прокуратурасига Уммухон Ўзден устидан шикоят киритган.
Истанбулдаги Ўзбекистон бош консулхонаси ҳам вазиятга муносабат билдирди. Муассаса “Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан У.Ўзденнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётганини” маълум қилди.
Шу билан бирга, консулхона баёнотида стендапчи томонидан билдирилган салбий фикрлар “унинг шахсий қарашлари” экани таъкидланган ва “ушбу ҳолат икки биродар халқ ўртасида олий даражадаги дўстлик ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмаслигига” ишонч билдирилган.
Кейинроқ Туркиядаги “Ўзбек аёллари ҳуқуқлари” жамияти раҳбари Озода Исломова Уммухон Ўзден устидан Истанбу Бош прокуратурасига ариза топширганини эълон қилди.
Мавзуга оид
00:45
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
18:39 / 14.12.2024
Туркия АҚШдан Газпромбанкка қарши санкцияларни юмшатишни сўради
18:23 / 09.12.2024