Жаҳон | 22:52 / 25.11.2024
6192
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда

Россия КХДРнинг қисқа масофага мўлжалланган баллистик ракеталаридан Украина ҳудудига зарбалар беришда фойдаланмоқда.

Фото: Planet Labs PBC/Handout via REUTERS

Шимолий Корея қурол, жумладан, Россия Украинага қарши урушда фойдаланаётган қисқа масофага учадиган ракеталарни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи заводини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда сунъий йўлдошлардан олинган суратлар таҳлилига таяниб, Reuters хабар берди. Гап аҳоли сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турадиган Хамхун шаҳридаги «Рёнсон» машинасозлик мажмуасида жойлашган завод ҳақида кетмоқда.

Жеймс Мартин номидаги Оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликни тадқиқ қилиш марказининг илмий ходими Сэм Лернинг сўзларига кўра, айнан шу завод Россия қўшинлари Украинани ўққа тутишда фойдаланаётган Hwasong-11 қаттиқ ёқилғили баллистик ракеталари ишлаб чиқариладиган ягона жой ҳисобланади.

Фото: Planet Labs PBC/Handout via REUTERS

Planet Labs компанияси томонидан октябр бошида олинган сунъий йўлдош суратлари таҳлили янги йиғиш биноси ва завод ходимлари учун турар жой мажмуаси қурилаётганидан далолат бермоқда. Шунингдек, корхонанинг ерости майдонларига кириш ҳам тозаланаётгани кўринган. Янги бино ўлчами ракеталарни йиғишда фойдаланиладиган олдинги бинонинг тахминан 60-70 фоизини ташкил этади.

Июл ойида Владимир Путин КХДРга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Украина маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга КНсфдсфс моделли 194 баллистик ракетани тақдим этган бўлиб, уларнинг 60 га яқини Украина ҳудуди томон учирилган.

Ракета бўлакларини ўрганган экспертлар унинг айрим қисмлари 2023 йилда ишлаб чиқарилганини аниқлаган. Киевдаги Ҳарбий-тадқиқот лабораторисияс бошлиғи Андрей Кулчинскийга кўра, мазкур ракеталарнинг асосий электроники қисми хорижда ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид