Тошкент-Ҳангжоу йўналишида янги ҳаво қатнови очилди
Ҳангжоу халқаро аэропортида (Жэжианг провинцияси) Uzbekistan Airways АЖнинг "Тошкент-Ҳангжоу" йўналиши бўйича биринчи рейси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Шангҳайдаги Бош консулхонаси вакиллари, Uzbekistan Airways АЖнинг Пекиндаги ваколатхонаси масъул ходимлари, ушбу провинция Халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси, Ҳангжоу халқаро аэропорти маъмурияти раҳбарияти ва ватандошлар иштирок этди.
Янги рейс ҳафтада бир марта, ҳар якшанба куни Тошкентдан соат 12:40 да учади ва Ҳангжоуга соат 22:00 да етиб келади. Ҳангжоудан қайтиш рейси соат 23:30 да учади ва соат 04:10 да Тошкентга қўнади.
Партия қўмитаси аъзоси, Халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси директори ўринбосари ва Жэжианг провинцияси хорижий давлатлар билан дўстлик ассоциацияси вице-президенти Син Ҳойдонгнинг айтишича, Ўзбекистон Чжэцзян провинцияси билан савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-ҳуманитар лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётган биринчи давлатлардан бири ҳисобланади.
Ҳангжоу халқаро аэропорти Шарқий Хитойда 2-ўринда, мамлакатдаги энг яхши 10 та аэропортдан бири ва дунёдаги энг йирик 100 та аэропорт қаторида қайд этилади. Ушбу аэропорт 2019 йилда дунёдаги энг гавжум аэропортлардан бири сифатида эътироф этилган. 2024 йил охирида йўловчи ташиш ҳажми 48 миллион кишидан ошиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024