Жамият | 09:31 / 26.11.2024
1875
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда «Ласетти» ва скутер тўқнашувида бир киши жароҳат олди

КҲАЙ-Қатортол кўчалари кесишмасидаги ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 24 ноябр куни соат 01:10 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ-Қатортол кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1971 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Ж. бошқарувидаги «Ласетти» русумли транспорт воситаси ва 2004 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги скутер транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида скутер транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид