Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
У МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка идоралари раҳбарларига мурожаат қилди.
Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди. Унинг сўзларини «РИА Новости» келтирди.
Путин бу ҳақда Москвада йиғилган МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг йиғилиши иштирокчиларига йўллаган қутловида айтиб ўтди. Уни Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ўқиб берди.
«Аввалгидек, жамоавий хавфсизликка ҳар қандай салбий тенденциялар ва эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш, уларнинг ривожланишини башорат қилиш, маълумот ва иш тажрибаси билан алмашиш зарур», дейилади қутловда.
Путиннинг қўшимча қилишича, 20 йил давомида бундай учрашувлар Ҳамдўстлик мамлакатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя этишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш ва разведка хизматлари ўртасида ҳамкорлик механизмларини яратиш имконини берди.
Шунингдек, у ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда разведка хизматларининг конструктив ўзаро ҳамкорлиги айниқса муҳим эканини таъкидлади.
Путин ушбу учрашув шерикликни чуқурлаштиришда муҳим босқичга айланиши ва МДҲ ҳудудида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
19:55 / 23.12.2024