Жамият | 08:14 / 26.11.2024
2975
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган пахта цехи аниқланди
Яшнобод туманидаги МЧЖ раҳбари пахтани қайта ишлаш цехини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Бош прокуратура маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “К.И.” МЧЖ раҳбари Р.И. пахтани қайта ишлаш цехини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
09:19 / 19.12.2024
Тўрт вилоятда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
08:14 / 18.12.2024
1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди
09:02 / 16.12.2024
Тошкент вилоятидаги боғчада 1 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди
08:50 / 14.12.2024