Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари 3 бош Бухоро буғуси овланганини аниқлади.
Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида учта буғу ов милтиғи билан ўлдирилгани маълум бўлди.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди.
Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
17:03 / 16.11.2024
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
10:30 / 10.11.2024