Ўзбекистон | 08:16 / 27.11.2024
3091
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди

Тошкент вилоятида “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” тезкор профилактик тадбир ўтказилмоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Вилоят ИИББ маълум қилишича, пиротехника воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олиниши юзасидан назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

Паркент тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Истиқлол маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро (З.У.) хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида 536 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид