Ўзбекистон | 17:00 / 28.11.2024
1989
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ноябр – Энергетика хавфсизлиги ойи доирасида газ транспорт тизимининг хавфсизлиги назорат қилинди

Республикамиздаги йирик газни ер остида сақлаш иншооти, 4 та компрессор станция, 1700 километрга яқин магистрал газ қувурлари ҳамда 30 та газ тақсимлаш станциясига Когон ва Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси хизмат кўрсатади. Улар газ тармоғи ва иншоотларнинг қиш мавсумида беталафот, самарали ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида 100 дан ортиқ чора-тадбирдан иборат режани амалга оширди.

Фото: "Ўзтрансгаз" АЖ

Жумладан, Бухоро шаҳри ва туманидаги 60 000 та аҳоли хонадони ҳамда 100 дан ортиқ улгуржи истеъмолчига табиий газ етказиб бериш яхшиланди.

Шу мақсадда “Соҳибкор” газ тақсимлаш станциясига боғловчи 1,5 км газ тармоғи қурилиб, “Когон-Газли” магистрал қувурига уланди. 1963 йилда ишга туширилиб, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган эски тармоқ ўрнига амалга оширилган янги лойиҳа станциянинг ўтказувчанлигида ишончлиликни кафолатлаб, эски қувурнинг муҳофаза майдонларида жойлашган 100 дан ортиқ қурилма атрофида мавжуд хавфни бартараф этишга ҳам имкон берди.

 Когон магистрал газ қувурлари бошқармасидаги газ тақсимлаш станцияларининг реконструкция қилиниши ҳам 50 000 дан ортиқ хонадон ва 100 дан ортиқ улгуржи истеъмолчининг газ таъминотини оширди.

 “Навоий-1” станциясида технологик қурилма ва мосламалар таъмирланиб, қўшимча 2 та чанг тутгич ўрнатилиши натижасида Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги 47 мингта хонадон, 100 дан ортиқ корхона ҳамда “Навоийазот” АЖга етказиб берилаётган газ сифати яхшиланиб, ишончлилиги кафолатланди. “Навоий-4” станциясида эса беркитувчи мосламалар алмаштирилди. Эски қурилмалар ўрнига замонавий 3 та чанг тутгич ва 6 та фильтр сепаратор ўрнатиш орқали табиий газни тозалашнинг 2 босқичли тизими йўлга қўйилди.

Магистрал тармоққача бўлган қувур катта диаметрлисига алмаштирилди. Бу эса Кармана туманидаги 3200 та аҳоли, 10 та улгуржи истеъмолчи, “Навоий” ЭИЗдаги саноат корхоналари ва “Навоий” ИЭСга етказиб берилаётган табиий газ сифати ва ҳажмини оширди. Станциянинг ўтказувчанлик қуввати қарийб 4 баробарга ортди.

Нуқсонли қувурларни алмаштириш - хавфсизлик омили

“Муборак-Навоий”, “Қоровулбозор-Когон”, “Когон-Газли” ва “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурларида 5 километрга яқин нуқсонли қувур алмаштирилди. Натижада қувурнинг ишчи босими оширилди. “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурининг 2 та тармоғи ҳамда “Когон-Газли” ва “Газли-Саримой” магистрал газ тармоқларида 354 км қувурнинг ички юзаси поршень юбориб тозалангани ҳам транспортировка жараёнида ишончлиликка хизмат қилмоқда.

Республика истеъмолчиларига барқарор табиий газ етказиб бериш мақсадида бу йил Газли газ иншоотига ўтган йилдагига нисбатан 21,6% га кўпроқ табиий газ жамланди.

Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида Газли магистрал газ қувурлари бошқармасидаги мавжуд агрегатлар техник кўрикдан ўтказиб таъмирланди. Бошқармадаги 5-газ сиқув компрессор станцияси “Б” цехидан қишда ер остида сақлаш иншоотидан табиий газни олишда фойдаланилади. Узоқ йиллар фойдаланилгани натижасида цехдаги двигателлар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Жорий йилда унга 2 та газ турбинали двигател олиб келиб ўрнатилди. Табиий газнинг сифатини яхшилаш ва эҳтимолий тўхталишларнинг олдини олиш мақсадида 1 та компрессор станцияга 3 та фильтр сепаратор монтаж қилинди ва синовдан ўтказиб ишга туширилди.

Электр тизимларининг барқарор ишлаши учун Газлидаги бош иншоот ҳудудида газ поршенли электр ишлаб чиқариш станцияси қурилмоқда.

4МВт қувватга эга ушбу станция яқин кунларда ишга туширилади. Газли 110/35/10 кВли подстанциясида ва ишлаб чиқариш объектларидаги электр қурилмалар таъмирланди. Қувватлаш манбалари, дизель генераторлар, авариявий ёритиш тизимлари, электр энергияси билан таъминлаш ускуналари ва электр тармоқлари тафтишдан ўтказиб таъмирланди ҳамда синовдан ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид