Осмондаги қироллик. Денгиз сатҳидан 1400 метр баландда жойлашган ягона давлат ҳақида нималар маълум?
Лесотонинг ўзига хос географияси минтақанинг ниҳоятда мураккаб тарихига бориб тақалади.
Ернинг ёши 4,5 миллиарддан ошади. Шу вақт мобайнида у бир неча бор ташқи кўринишини тубдан ўзгартирган. Бундан ташқари, Ернинг ички жараёнлари ва унинг тектоник плиталари ҳаракати жуда секин кечади, лекин ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Бу эса сайёрамизни ақл бовар қилмас даражада динамик қилади, деб ёзмоқда IFLScience.
Олимлар асрлар давомида Ер геологиясини ўрганиб келмоқда. Улар сайёрамизнинг бугунги кўриниши ва нима учун айнан шундай ҳолатга келганини тушунишга уриняпти, натижада ҳар сафар янги кашфиётга дуч келишяпти. Ана шундай қизиқ фактлардан бири — Ер юзида фақат битта мамлакатнинг бутун ҳудуди денгиз сатҳидан 14000 метр баландликда жойлашган.
Гап “Осмондаги қироллиги” номи билан ҳам танилган Лесото ҳақида кетмоқда. Лесотонинг бутун ҳудуди дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги, жумладан Буюк Британия, Ирландия, Нидерландия, Дания, Эстония, Бангладеш ва бошқа давлатлардаги энг баланд тоғлардан ҳам юқорироқда жойлашган.
Ушбу давлат географияси минтақанинг мураккаб тарихидан келиб чиқади, чунки Лесото Жанубий Африка Республикасининг анклави ҳисобланади — у бутунлай бошқа мамлакат ҳудуди билан ўралган ва денгизга чиқиш имконига эга эмас.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур ноёб давлатнинг тарихи XIX аср бошларига бориб тақалади, яъни зулус халқи ўз етакчиси Шаки Зул-у бошчилигида мунтазам қўшин тузиб, ҳарбий экспансия кампаниясини бошлаган пайтларга. Бу давр кўп қон тўкилишлар ва одамларнинг оммавий кўчиши сабабли Мфекане ёки “ҳалокатли” деб номланди.
Зўравонликдан қочишга муваффақ бўлганлар орасида тоғдан бошпана излаган қирол Мошвеше I бошчилигидаги қабила ҳам бор эди. Бу ерда у ўз қироллигини барпо этди, жойлашуви сабаб мамлакатни босқинчилардан ҳимоя қилиш анча осон бўлган.
Илгари “Осмондаги қироллик” Басутоленд номи билан танилган, кейинчалик 1843 йилда Мошвеше билан имзоланган шартномага биноан Британия мустамлакачилиги остидаги туб давлат сифатида Лесотога айланган. Мамлакат мустақилликка 1966 йилда Лесото Қироллиги номи билан эришди, қирол Мошвеше II эса унинг суверен ҳукмдори этиб тайинланди.
Олимларнинг таъкидлашича, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган, аммо ўзининг гўзал табиати билан машҳур бошқа бир неча мамлакатлар ҳам мавжуд: масалан, Ҳимолай тоғларидаги Бутан ва Непал. Бироқ бу давлатларнинг энг паст нуқталари барибир 1000 метрдан қуйида жойлашган.
Маълумки, Непалнинг энг баланд нуқтаси Эверест тоғи бўлиб, унинг баландлиги 8848 метрни ташкил этади ва у Ер юзидаги энг баланд чўққи ҳисобланади. Шу билан бирга, мамлакатнинг энг паст нуқтаси денгиз сатҳидан бор-йўғи 60 метр баландликда жойлашган.
Лесото сайёрадаги энг тоғли мамлакат унвонига даъво қилмаслиги мумкин, бироқ у ўзининг ажойиб тоғли ҳудуди билан ажралиб туради, чунки унинг ҳар бир нуқтаси денгиз сатҳидан 1400 метрдан паст бўлмаган тепаликларда жойлашган.
Мавзуга оид
14:40 / 14.12.2024
Литийга талаб ошгани ортидан Нигериядаги конларда болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
23:32 / 10.10.2024