Спорт | 17:11 / 29.11.2024
21581
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик чемпион франциялик Дэвид Спилмонт билан баҳслашади.

Фото: Getty Images 

2025 йил 6 феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади. Унга франциялик Дэвид Спилмонт рақиблик қилади, деб хабар берди Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябр куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди.

Унинг бўлажак рақиби Дэвид Спилмонт шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Шу билан бирга, бокс оқшомида ўзбекистонлик Артур Биярсланов ва франциялик Муҳаммад Мимун ўртасида ҳам жанг бўлиб ўтади.

Мавзуга оид