Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бўлимида ходимлар учун намозхона очилди
Бош хавфсизлик идорасининг Бишкекда очилган бўлимига ташриф буюрган Қамчибек Ташиев ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. У хавфсизлик ходимларини мамлакат келажаги учун ишлашга чақирди. «Қонунни бузманг ва ҳар қандай муаммо бўлса ўзимга мурожаат қилинг», деган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.
Шу йилнинг 28 ноябрь куни Бишкек шаҳридаги Свердловск ва 1 май туманларида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бўлимининг янги биноси очилди. Бу ҳақда AKIpress нашри хабар бермоқда. Очилиш маросимида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев қатнашиб, ходимларини бугуннинг ўзи билан ёки битта операция учун эмас, балки мамлакат келажаги учун ишлашга чақирди.
«Агар ўз манфаатингизни биринчи ўринга қўйиб, давлат манфаатларини бир четга суриб қўйсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаммаси ойдинлашади. Орангизда 2-3 та шундай ходим бор. Ярим йил олдин мен «6-бўлим» билан ишлаганимда, сизнинг ҳаракатларингиз бўйича тергов ўтказишни буюрдим. Тез орада буларнинг барчаси маълум бўлади. Мен ҳеч нарсани сезмаяпти, деб ўйламанг. Мен ҳамма нарсани биламан. Агар сизлардан бирортангиз менинг кўрсатмаларим бўйича ишлаб юриб, пора олишга уринса, жавобгарликка тортилади ва ҳибсга олинасиз. Кейинроқ бўлса ҳам қонунга хилоф хатти-ҳаракатлардан хабардор бўламан ва сиз жазоланасиз», — дея Ташиевнинг сўзларини келтирмоқда нашр.
МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев бўлимнинг янги биносида ходимлар учун яратилган шароитлар, дам олиш хоналари, ошхона ҳамда намозхоналарни кўздан кечирди.
Шунингдек, Ташиев хавфсизлик ходимларига бир-бирини тартибга, қонунийликка чақириб, яхшиланишга ёрдам бериши, агар ҳамкасби тузалмаса, қонун доирасида жазоланишини ва хизматни тарк этишини маслаҳат берди.
«Агар қийин кунларни бошдан кечираётган бўлсангиз, раҳбарларингизга мурожаат қилинг. Менинг эшикларим сиз учун доим очиқ – фаррош аёлдан тортиб, ўринбосарларимгача. Раҳбарингизга хабар беринг ва муаммоларингиз билан менинг олдимга келинг. Мен сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга, қонунни бузманглар», — деди у ходимларга.
Мавзуга оид
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024