Ўзбекистон | 08:32 / 29.11.2024
17795
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Оҳангаронда яшовчи аёл ўзига таниш бўлган, 2004 йилда туғилган аёлни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб Тошкент аэропорти орқали Истанбулга фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 20 ёшли қиз одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди

Вилоят ИИББ хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 йилда туғилган аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Маълум бўлишича, аёлни Истанбулда Туркия фуқаролари кутиб олиши зарур бўлган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид