Жамият | 15:30 / 30.11.2024
16291
1 дақиқада ўқилади

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасидан тушиб кетиб вафот этди

Бош прокуратуранинг Kun.uzʼга маълум қилишича, ҳолат 28 ноябр куни содир бўлган. 2008 йилда туғилган фуқаро собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиққан ва 21-қаватдан 3-қаватгача тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.

Фото: Kun.uz

“28 ноябр куни кечки вақтда Шайхонтоҳур туман ички ишлар органларига тушган хабарга кўра, Мирзо Улуғбек туманида яшаган, 2008 йилда туғилган фуқаро Е.Э. собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиққан. У бинонинг 21-қаватидан 3-қаватигача тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uzʼга тақдим қилган маълумотда.

Марҳум йигитнинг вафот этгани юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид