Жиззахда “Камаз” темирйўлдаги қизил чироққа бўйсунмай шлагбаумини уриб ўтиб кетди
Юк машинаси автошлагбаумни уриб ўтиб, 4-сонли УЗП қурилмасининг устига чиқиб кетган ва қурилмани синдирган.
Жиззахда “Камаз” юк машинаси темирйўлдаги светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмасдан шлагбаумни уриб ўтиб кетган. Бу ҳақда Тошкент минтақавий темирйўл узели хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 24 ноябр куни соат 01:05 ларда содир бўлган. Жиззах-Сирдарё йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Қашқадарё вилояти рақамида бўлган “Камаз” “Даштобод-Робот-Даштобод-Янгиер” бекатлари оралиғи 32 километрида жойлашган темирйўл кесишмасида, огоҳлантирувчи қизил чироқга бўйсунмасдан ҳаракатланган.
Оқибатда, юк машинаси автошлагбаумни уриб ўтиб, 4-сонли УЗП қурилмасининг устига чиқиб кетган ва қурилмани синдирган.
Қайд этилишича, поездлар ҳаракатланаётган вақтда темир йўл кесишмаларида авто ҳамда бошқа транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ўрнатилган ушбу УЗП қурилмаси, юк ва йўловчи поездлари ҳамда юзлаб йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаб, бахтсиз ҳодисанинг олдини олишда жуда катта ўринга эга ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
20:04 / 21.11.2024