Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди
2024 йил октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 миллиард доллардан ортиқ айланмаси бўлган 15 та лицензияланган провайдер фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон жаҳон рейтингида 33-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари орасида криптоактивларни қабул қилиш бўйича етакчига айланди.
RISE Research ҳисоботига кўра, мамлакатда лицензияланган провайдерлар орқали криптовалюта операциялари учун қонуний асос мавжуд. Барча операциялар солиқдан озод қилинган. Ўзбекистонда тахминан 500 мингга яқин аҳоли криптовалютага эга, бу аҳолининг 1,46 фоизини ташкил қилади.
2024 йил октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 миллиард доллардан ортиқ айланмаси бўлган 15 та лицензияланган провайдерлар фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юкланган.
Қайд қилинишича, 2022 йилдан бери тартибга солиш туфайли бюджетга 3 миллион доллардан ортиқ маблағ тушди. Мамлакат блокчейн ва токенизацияни фаол ривожлантирмоқда, халқаро компаниялар, жумладан Tether билан ҳамкорлик қилмоқда, бу эса инновациялар соҳасидаги ўз ўрнини мустаҳкамлайди.
Минтақа мамлакатлари орасида иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади, бу ерда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаролар криптоактивларнинг глобал айланишига жалб этилган бўлиши мумкин. Бу мамлакат умумий аҳолисининг қарийб 8 фоизини ташкил этади, дейилади ҳисоботда.
Қирғизистон минтақада криптовалюталарга энг содиқ юрисдикциялардан бири ҳисобланади. 2024 йил ҳолатига кўра, Қирғизистонда юздан ортиқ виртуал алмашув операторлари (криптобиржалар ва алмаштирувчилар) рўйхатга олинган. RISE Research таҳлилчиларининг таъкидлашича, йилнинг биринчи ярмида маблағларнинг умумий айланмаси 4 миллиард доллардан ошди.
Мавзуга оид
13:38 / 03.11.2024
Доллар индексида тебранувчанлик, Bitcoin нархи қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
19:23 / 26.09.2024
«Hamster Kombat» ўйини токенини фақат Ўзбекистонда рухсат этилган криптобиржада сотиш мумкин
11:25 / 11.08.2024
Асосий қимматбаҳо металлар арзонлашди, нефт қимматлашди – Халқаро молия бозори шарҳи
13:51 / 22.03.2024