Дания ҳукумати Копенгаген аэропортини 4,5 млрд долларга сотиб олди
Мамлакат Молия вазирлигининг маълум қилишича, ҳукумат аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш ниятида, кейинчалик эса компаниядаги давлат улушини 50,1 фоизгача қисқартиришни режалаштирган.
Дания ҳукумати маҳаллий ATP пенсия фондидан Копенгагендаги иккита аэропортни бошқарувчи Kobenhavns Lufthavne’нинг 59,4 фоиз акциясини 4,5 миллиард долларга сотиб олди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат шу вақтга қадар Kobenhavns Lufthavne’нинг 39,2 фоиз акциясига эгалик қилган ва энди компаниянинг 98,6 фоизли улушдорига айланган.
Kobenhavns Lufthavne Копенгагеннинг асосий — Каструп аэропортини (у Скандинавияда йўловчилар оқими энг кўп бўлган бандаргоҳ), шунингдек, Роскилле минтақавий аэропортини бошқаради. 2023 йилда компания 580 миллион доллар даромад кўрган, соф фойда — 55 миллион доллар.
Дания Молия вазирлигининг маълум қилишича, ҳукумат аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш ниятида, кейинчалик эса компаниядаги давлат улушини 50,1 фоизгача қисқартиришни режалаштирган.
Ўзининг асосий аэропорти Каструп бўлган SAS авиакомпанияси Дания ҳукуматининг харидини мамнуният билан қабул қилишини билдирди, чунки бу «Копенгаген аэропортининг халқаро хаб сифатидаги мавқейини мустаҳкамлашга» ёрдам беради.
Мавзуга оид
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
13:24 / 16.12.2024
АҚШдаги аэропорт номаълум дронлар туфайли ёпилди
13:21 / 16.12.2024
Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда ёрдам ваъда қилган шахс ушланди
22:33 / 07.12.2024